НАТО хавфсизликни кафолатламаса, Россия “контртаҳдидлар режими”га ўтади – Грушко

Олам

image

Агар НАТО Россиянинг хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги таклифини рад этса, Москва ҳам “таҳдидга қарши режим”га ўтади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко “Соловёв- Live” дастурида айтиб ўтди.

“Бугун биз чегарага етиб келдик ва таклифларимиз мутлақо аниқ, улар бизнинг миллий манффатимизни ҳеч қандай ярим оҳангсиз тасвирлаб беради, шунингдек Европада ҳарбий хавфсизликни қандай кўришимизни таърифлайди”, деган дипломат.

Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатларда “принципиал жиҳатдан қарор қабул қилиш” зарур бўлган “ҳақиқат лаҳзаси” келганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Москва ўз таклифлари билан “қарама-қаршиликнинг ҳарбий ёки ҳарбий-техник сценарийсини ЕХҲТ, Евро-Атлантика ва Евроосиё маконидаги барча давлатларнинг ҳарбий хавфсизлигини чинакам мустаҳкамлайдиган сиёсий жараёнга қандай ўтказиш кераклиги ҳақида гапиришни билдиради”.

“Агар бу иш бермаса, биз ҳам қарши таҳдидларни яратиш режимига ўтамиз. Аммо кейин биздан нима учун бундай қарорлар қабул қилганимизни сўраш учун жуда кеч бўлади”, дея Москванинг ниятлари ҳақидаги гапирган Грушко.

Хавфсизлик кафолатлари бўйича Россия таклифи

15 декабрь куни Россия ТИВ Америка томонига РФ ва АҚШ ўртасида хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартнома ҳамда Россия ва НАТОга аъзо мамлакатлар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги келишув лойиҳаларини топширди. 17 декабрь куни вазирлик ушбу ҳужжатлар матнини эълон қилди. Ушбу ҳужжатларда Москва 1997 йилги ҳолатга қайтишни талаб қилган ва альянс қўшинлари ва ҳарбий инфратузилмасини 1997 йилги позицияларга олиб чиқишни ва НАТОдан кейинги кенгайишдан воз кечишни талаб қилган.

Кеча, 18 декабрь куни Оқ уй Вашингтон ва НАТО раҳбарияти Москванинг Европада хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларини олганини, бироқ бу сафар томонлар келиша олишига шубҳа билан қарашини маълум қилди. НАТО Москванинг безовта қилувчи ҳаракатларини муҳокама қилишни зарур деб ҳисобламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

383

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг