НАТО астойидил Россия билан урушга киришга тайёрланяпти
Олам
−
29 Июнь 2022
13149Келгуси йилга келиб НАТО жавоб кучлари сони 40 000 дан 300 000 гача кўпайтирилади. Ушбу жараён Россия билан чегарада оғир техника ва қуролларни ва альянс кучларини шарқий ҳудудларни ҳимоя қилиш учун олдиндан жойлаштиришни ўз ичига олади. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг саммитга етиб келгач, берган баёнотида айтиб ўтган.
“Жавоб кучларини кенгайтиришга келсак, мен уларни келгуси йилда тайёр бўлишини кутаман. Биз ҳозир қарор қабул қиламиз ва улар кейинги йил тайёр бўлишади, режа шундай. Ушбу кучларнинг харажатларини НАТО давлатлари тўлайди ва ташкиллаштиради. Ҳар бир мамлакатга ўзларининг кучлари жойлаштирилади, лекин улар аниқ бир ҳудудни ҳимоя қилади. Бундан ташқари, ушбу ҳудудларда кўплаб оғир қуроллар ва техникалар жойлаштирилади, шунингдек омборлар ташкил этилади", дейди альянс Бош котиби.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, муайян ҳудудларни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган давлатлар ва кучлар аниқланади.
"Муайян ҳудудларни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган махсус давлатлар ва кучлар аниқланади. Масалан, Германия ҳозирда Литвани ҳимоя қилиш учун алоҳида бригада ажратди. Бошқа ҳудудларда ҳам худди шундай бўлади. Махсус кучлар белгиланган ҳудудда машғулотлар ўтказади, маҳаллий кучлар билан ишлайди, уларнинг оғир қуроллари, омборлари ва операциялар учун зарур бўлган бошқа нарсалар олдиндан жойлаштирилади”, дейди у.
Столтенберг, шунингдек Украина Президенти Владимир Зеленский саммитнинг иккинчи куни бошланишидан олдин етакчиларга мурожаат қилишини айтган.
“Саммитда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича кенг қамровли дастур қабул қилинади”, дея қўшимча қилган у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь