НАТО адмирали ва Хитой элчиси Украина бўйича тортишиб қолди
Олам
−
16 Октябрь 2022
18261Хитойнинг Исландиядаги элчиси Хе Рулонг ва НАТО Ҳарбий қўмитаси раиси адмирал Роб Бауэр ўртасида кеча, 15 октябрь куни Украина атрофидаги вазият бўйича тортишув юзага келди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Роб Бауэр Хитой альянснинг “қадриятларини ҳурмат қилмаслигини”, шунингдек, “жаҳон ҳуқуқий тартибига путур етказаётганини” таъкидлади, Хе Рулонг эса адмиралга унинг нутқи “такаббурликка тўла” эканини билдирди.
Хитойлик дипломатнинг сўзларидан сўнг адмирал ундан нима учун Хитой учун суверенитет тамойили муҳимлигига қарамай, Пекин Россияни Украинада уруш бошлагани учун ҳалигача қораламаганини сўради.
Бу саволга жавобан Хе Рулонг расмий Пекиннинг позицияси келажакни инобатга олишини билдирди.
“Хитойнинг "Украина инқирози бўйича" позицияси тарихий истиқболни ҳисобга олади ва дунё аҳли Украинада содир бўлаётган воқеаларнинг асосий сабабини тушуниши керак”, дейди дипломат.
Мусулмон Зиё
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь