Натан Аке ЕЧЛда биринчи голини киритганидан сўнг отаси вафот этди
Спорт
−
16 Сентябрь 2021
3487“Манчестер Сити” ҳимоячиси Натан Акенинг отаси вафот этди. Бу ҳақда футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Сўнгги бир неча ҳафта менинг ҳаётимдаги энг оғир кунларим бўлди. Отам касал ва соғайиши имконсиз эди. Бироқ, рафиқам, оилам ва дўстларимнинг қўллаб-қувватлаши сабабли ўзимни бахтли ҳис қилдим. Кеча мен Чемпионлар лигасидаги илк голимни киритдим. Ундан бир неча дақиқа ўтгач, онам ва акам қаршисида отам тинчгина вафот этди”, дейди Аке.
Голландиялик ҳимоячи ЕЧЛдаги дастлабки голини отасига бағишлашини айтиб ўтди:
“Балки шундай бўлиши керакдир. Отам ҳар доим менинг ўйинимни кўриб, ўзини мағрур ва бахтли ҳис қиларди. Биламан, у доим ёнимда бўлади. Сиз ҳар доим менинг юрагимда қоласиз. Ушбу гол айнан сиз учун эди, ота”.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Лейпциг” ўртасидаги баҳснинг 16-дақиқасида Натан Аке гол уриб, ҳисобни очди. Учрашув “шаҳарликлар”нинг 6:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
LiveБарчаси