“Насаф” тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилмоқда

Жамият

image

Эртага, 11 сентябрдан Тошкент–Қарши–Тошкент  йўналишида "Насаф" тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар бермоқда. 

“Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг жорий 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 11 сентябрдан Тошкент – Қарши – Тошкент  йўналишида 4/3 сонли "Насаф" тезюрар йўловчи поезди ҳаракати қайта йўлга қўйилмоқда”, дейилади хабарда. 

Поезд 11 сентябрь куни соат 08:52 да Тошкент Марказий темирйўл вокзалидан ҳамда шу куни соат 17:37 да Қарши темирйўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди. 

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан,  шунингдек,  онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин. 

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами,  жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Насаф тезюрар поезди

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар