“Насаф” бразилиялик футболчи билан шартнома имзолашга яқин турибди

Спорт 4187
image

Қашқадарёнинг “Насаф” клуби бразилиялик ҳужумчи Матеус Лима Круз билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Қарши клуби матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш жоизки, жорий мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўяётган “аждарлар” давралар оралиғида таркибни кучайтириш учун Матеус Лимани таклиф этган.  Ҳозирда футболчи  Тошкентда “Насаф” учун тиббий кўрикдан ўтмоқда. Матеус тез орада Қарши шаҳрига етиб боради. 

Маълумот учун, 29 ёшли футболчининг охирги жамоаси Исроилнинг “Ҳапоел Ришон ЛеЗион” клуби ҳисобланади. Бразилиялик ҳужумчи ушбу жамоа сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган. Круз фаолияти давомида ўйнаган бирор-бир клубида юқори даражадаги сермаҳсуллик намойиш қилмаган. 

Шунингдек, Матеус Лима тўп тепган клублар қаторида Бразилиянинг дунёга машҳур “Сантос” жамоаси ҳам бор. Бироқ унга “Сантос” сафида ўзини кўрсатиши учун умуман имконият берилмаган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 3
t
×