NASA тунги Анқаранинг фазодан олинган суратини намойиш этди
Interesting
−
06 July 2020 17438 1 minute
NASA Туркия пойтахти Анқаранинг фазодан олинган суратини намойиш қилди. Сурат бошқарманинг Instagram’даги саҳифасида пайдо бўлди.
Суратда тунги Анқара манзарасини кўриш мумкин. Магистраль йўллар шаҳарнинг турли бурчакларини боғлаб турибди.

Таъкидланишича, сурат Халқаро фазо станциясида жойлашган космонавтлардан бири томонидан олинган.
NASA мутахассисларининг изоҳига кўра, суратдаги рангларнинг фарқ қилиши, шаҳарда турли хил лампочкалардан фойдаланилиши билан боғлиқ. Шунингдек, фотосуратда саноат ва турар-жойлар ўртасида ажратилган ҳудудни ҳам кўриш мумкин.
Live
All