NASA мутахассислари “Xabbl” телескопини қайта ишга туширди
Олам
−
08 Декабрь 2021
3222Жорий йилнинг 6 декабрь куни АҚШнинг Миллий аэронавтика ва коинот агентлиги (NASA) жамоаси “Xabbl” космик телескопининг тасвирлаш спектрографини қайтадан ишга туширди ва энди у барча тўртта фаол асбоб билан бирга илмий маълумотларни тўплай олади. Бу ҳақда NASA хабар бермоқда.
Маълумот учун жорий йилнинг июнь ойида ускуна тизимидаги носозлик туфайли тўхтатилгани ҳамда октябрь ойида хавфсиз режимга ўтказилганди.
“Ҳозирда мутахассислар асбоб дастурий таъминотига киритилган ўзгаришлар устида ишлаш ва уни синовдан ўтказишда давом этмоқда. Улар телескоп келажакда сигнал узатишни синхронлаштириш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган тақдирда ҳам илмий изланишларни давом эттиришга ёрдам беради”, дейилади NASA хабарида.
Маълумотларга кўра, “Xabbl” телескопининг коинотга чиқарилганига чорак асрга яқин вақт ўтди. У ўз зиммасига юклатилган вазифаларни деярли адо этди. Ҳозиргача телескоп коинотни 1,5 миллиондан ортиқ тадқиқ қилди, улар асосида 18 мингдан ортиқ илмий ишлар тайёрланди.
Бундан ташқари, “Xabbl” телескопи ноёб ҳисобланган юлдуз кластерини суратга олгани кўпчиликка маълум. Унга кўра, тасвирга олинган кадрда Сомон Йўли галактикасидаги юлдузлар тўплами акс этган.
Озода Чориева
LiveБарчаси