NАSА космосдан Украинанинг зулматда қолгани тасвирини эълон қилди

Олам

image

Американинг NАSА космик агентлиги сунъий йўлдош орқали Украинанинг тўлиқ зулматда қолгани тасвирини эълон қилди.

Бу мамлакат бутунлай зулматга чўмганини кўрсатади. Украина ҳудуди 24 ноябрга ўтар кечаси коинотдан олинган суратда қўшни давлатлар, жумладан, Россиянинг ёрқин ёритилган шаҳар ва қишлоқлари билан ўралган ҳолда намойиш қилинган.

Украина Президенти Владимир Зеленский энергетика соҳасидаги вазият мураккаб эканлигини таъкидлаган. Украинанинг деярли барча ҳудудларида электр таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар давом этмоқда. 15 та ҳудудда сув таъминотида муаммолар мавжуд.

Украина раҳбарининг сўзларига кўра, олти миллиондан ортиқ одам электрсиз қолмоқда. ДТEК энергетика холдинги бош директори Александр Фоменконинг айтишича, Киев электр энергияси билан атиги 30 фоизга таъминланган. Унинг қайд этишича, Украина пойтахтидаги уйларда электр қуввати саккиз соатлик танаффус билан уч-тўрт соатга ёқилган.

Аввалроқ Россия Украинанинг энергетика инфратузилмасига яна ракета зарбалари бергани ҳақида хабар берилганди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

370

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг