NASA коинотнинг энг аниқ суратини эълон қилди

Технология

image

АҚШ Миллий Аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) ўз веб-сайтида Жеймс Уэбб телескопи ёрдамида илмий мақсадларда олинган космоснинг биринчи суратини намойиш этди.

АҚШ космик агентлиги баёнотида бу “узоқ коинотнинг ҳозирги кунга қадар энг чуқур ва энг аниқ инфрақизил тасвири” эканлиги айтилган. NASA раҳбари Билл Нельсоннинг таъкидлашича, суратда “коинотнинг кичик бир қисми” тасвирланган. 

“Биз 13 миллиард йилдан кўпроқ вақт олдинга назар ташлаяпмиз. Ёруғлик секундига 186 000 миля (299 792 458 м / с) тезликда ҳаракат қилади ва сиз кўриб турган кичик нуқталардан бирининг ёруғлиги 13 миллиард йилдан кўпроқ вақт давомида ҳаракатланади”, дейди Нельсон.

НАСА директорининг ишонтиришича, телескоп ёрдамида олинадиган суратлар “сайёралар атмосфераларининг кимёвий таркиби” ҳақида маълумот олиш имконини беради. Ушбу маълумотларга асосланиб, мутахассислар сайёралар “ҳаёт учун мос ёки йўқлиги” ҳақида хулоса чиқаришлари мумкин бўлади.

АҚШ Президенти Жо Байден телескопни “коинот тарихига янги ойна” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, эълон қилинган сурат “шу деразадан биринчи ёруғлик кўринишини” кўриш имконини беради.

Маълумот ўрнида, телескоп орбитага 2021 йил декабрь ойида Ariane 5 ракетаси ёрдамида чиқарилган. Телескоп NASA, Европа космик агентлиги ва Канада космик агентлигининг қўшма лойиҳасидир.

Расадхонада диаметри 6,5 м бўлган ойна мавжуд. Жеймс Уэбб ёрдамида олимлар коинотдаги энг қадимги юлдузлар ва катта портлашдан кейин пайдо бўлган галактикаларни ўрганадилар, шунингдек яшаш учун яроқчли потенциал сайёраларни қидирадилар. Унинг тахминий ишлаш муддати 10 йил.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

645

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг