NASA астронавтлари муддатидан аввал Ерга қайтди

Бу қизиқ

image

Бугун, 15 январь тонгида тўрт нафар астронавт Халқаро космик станциядан (ISS) муддатидан аввал Ерга қайтди. Станцияда жами 7 нафар космонавт бўлган. Бу ҳақида “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, тўрт нафар астронавтни олиб келган SpaceX капсуласи Калифорния соҳиллари яқинидаги Тинч океанига қўнган. Жараён NASA ва SpaceX томонидан жонли эфирда намойиш қилинган. 

Капсулада командир – NASA астронавти Зена Кардман (38 ёш), америкалик Майк Финк (58 ёш), япониялик Кимия Юи (55 ёш) ва рус космонавти Олег Платонов (39 ёш) бўлган.

NASA 8 январь куни астронавтлардан бирининг соғлиғида жиддий муаммо юзага келгани сабабли уни зудлик билан Ерга қайтариш зарурлигини эълон қилган. Агентлик соғлиқ масалаларида махфийликни сақлашини билдириб, қайси астронавт касал бўлгани ҳақида аниқ маълумот бермаган. Ҳозирда станцияда NASA астронавти Кристофер Уильямс ва икки нафар рус космонавти фаолият юритмоқда.

Шунингдек, яна бир NASA Crew-12 жамоаси февраль ойида ISS’га учирилиши режалаштирилмоқда. 

Бу воқеа NASA тарихига илк бор астронавтлардан бири жиддий касал бўлгани учун бутун миссия муддатидан олдин тугатилгани билан ёзилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америкада 90 ёшли эркак фазога учирилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX NASA Халқаро космик станция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг