NASA 25 йил қурилган энг қудратли телескопини космосга чиқарди

Олам 4415
image

АҚШнинг Миллий аэронавтика ва коинот агентлигининг (NASA) Жеймс Уэбб космик телескопи жорий йилнинг 25 декабръ куни соат 7:21 да (Тошкент вақти билан 17:21) Франция Гвианасидаги Европа коинот портида Ariane-5 ракетасида учирилди

Унинг орбитага парвози ярим соатдан озроқ давом этди ва муваффақиятли натижани тасдиқловчи сигнал Кениянинг Малинди шаҳридаги ер антеннаси томонидан қабул қилинди. Жеймс Уэбб телескопи Аполлон меъморларидан бирининг номи билан аталган.Бу ҳақда “Рамблер” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, АҚШ, Европа ва Канаданинг космик агентликлари билан ишлаган муҳандислар янги телескопни 100 баробар кучлироқ қилишган. Ундаги катталаштирилган оптика, тўртта ўта сезгир асбоблар астрономларга коинотга, демакки, ўтмишга ҳар қачонгидан ҳам чуқурроқ қараш имконини бериши керак.

Сўнгги 25 йил давомида бутун дунё бўйлаб минглаб одамлар ушбу лойиҳа устида ишладилар. Жеймс Уэббнинг ишга туширилиши келгуси олти ой ичида бўлиб ўтадиган мураккаб воқеалар сериясининг бошланишидир.

“Биз биламизки, катта қувонч ортида катта хавф бор. Телескопнинг асосий мақсади13,5 миллиард йилдан кўпроқ вақт олдин содир бўлган катта портлашдан кўп ўтмай шаклланган кашшоф юлдузлар даврини ўрганиш бўлади. Айнан шу объектлардаги ядро реакциялари натижасида ҳаёт учун зарур бўлган биринчи оғир атомлар: углерод, азот, кислород, фосфор ва олтингугурт ҳосил бўлган”, дейди NASA раҳбари Билл Нелсон.

“Уэбб”нинг яна бир асосий мақсади узоқ сайёралар атмосферасини ўрганиш бўлади. Бу тадқиқотчиларга ўзга оламлар яшашга яроқлилигини аниқлашга ёрдам беради.

Маълумот учун, Жеймс Уэбб инфрақизил кенгликда ишловчи энг кучли космик телескоп бўлиб, у 20 йилдан ортиқ вақт давомида 17 давлат билан ишлаб чиқилган ва қурилган. Космик телескопнинг нархи ўн миллиард доллардан ошади.

Мунира Турсунова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 3
t
×