Наркология маркази руҳий саломатлик марказига айлантирилади

Жамият

image

2023 йил 1 июлдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази амалдаги молиялаштириш тартиби сақлаб қолинган ҳолда Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказига айлантирилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда ўз аксини топган.

Белгилаб қўйилишича, марказ ихтисослаштирилган психиатрик, тиббий-психологик ва наркологик ёрдам кўрсатишни йўлга қўяди, ушбу йўналишларда юқори технологик моддий база ва илмий мактабни шакллантиради. Руҳий саломатликни таъминлаш йўналишидаги ишларни соғлиқни сақлашнинг барча даражаларида мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Шунингдек, марказ ҳудудлардаги руҳий ва наркология касалликлари шифохоналари ва диспансерлари марказнинг ҳудудий ташкилий-методик бўлинмалари ҳисобланади. Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари тиббиёт олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасаларининг тегишли кафедралари учун асосий клиник база сифатида фаолият юритади.

Шу билан бирга, аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида қуйидагилар тубдан такомиллаштирилади:

  • ихтисослаштирилган психиатрия ва наркология ёрдамини кўрсатишнинг ягона вертикал бошқарув тизимини жорий этиш;
  • бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларига руҳий саломатликни муҳофаза қилиш хизматларини интеграция қилиш;
  • руҳий ҳолати бузилган шахсларни дори воситалари билан эҳтиёжга кўра тўлиқ таъминлаш;
  • аҳоли, айниқса, болалар ва ўсмир ёшларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш;
  • кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, мутахассисларни муносиб рағбатлантириш ва самарали меҳнати учун қўшимча шароитлар яратиш;
  • психиатрия муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш шулар жумласига киради.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 июлдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ҳамда психиатрия даволаш муассасаларида фаолият юритаётган психиатр, тиббий психолог, психотерапевт ҳамда суицидологларнинг лавозим маошига устама миқдори 25 фоиздан 50 фоизга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Наркология маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар