“Ўзбекнефтгаз” 299 та АЁҚШга бензин беришни тўхтатди
Жамият
−
09 Декабрь 2022 15717 1 дақиқа
Нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” хабар берди.
Қайд этилишича, республикада нархни асоссиз оширган, маҳсулот сифатини бузган 299 та АЁҚШ аниқланган. Оқибатда ушбу АЁҚШларга автобензин етказиб бериш тўхтатилган.
Бундан ташқари, 15 млн литрга яқин сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги 2000 дан зиёд бензин АЁҚШларга кунига ўртача 3200 тонна бензин ўрнига 4000 тоннадан зиёд бензин етказиб берилмоқда.
“Газ тўлдириш шохобчаларидаги вақтинчалик чекловлар, автобензин нархини ошишига олиб келмайди”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь