Нархи қанча кийимни айтинг... Жапаровнинг қиммат костюми муҳокамага сабаб бўлди
Бу қизиқ
−
07 Август 2021
63895Қирғизистонда Президент Садир Жапаровнинг Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига кийиб борган спорт костюми кенг муҳокама қилинмоқда.
Қайд этилишича, Президент эгнидаги костюм “Stefano Ricci” брендига тегишли. Шимнинг нархи тахминан 5600 АҚШ доллари, бомбер — костюмнинг юқори қисми эса 4850 АҚШ долларига тенг. Костюмнинг умумий қиймати — 10 450 АҚШ доллари.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Президенти аввал ҳам мана шундай қиммат кийимда оммага кўриниш берган. Ўша вақтда жамоатчилик орасида давлат раҳбари қиммат дўконлардан кийим харид қилиши ва уларни “аксарияти жуда ёмон аҳволда яшаётган халққа” кўрсатиши керакми, деган баҳс келиб чиққан.
Кейинроқ Садир Жапаров кийимларни Россиядаги ватандошлари берганини айтиб чиққан.
“Кийимларни аёлим танлайди ва харид қилади. Бироқ кенг муҳокама қилинган қиммат кийимларни эса менга дўстларим совға қилган. Ўзлари бераётган бўлса, мен қандай бош тортаман?”, деган эди Президент.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари — Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров жорий йилнинг 5 август куни Каспий денгизи соҳилида норасмий муҳитда учрашди.
LiveБарчаси