Ҳайдовчини икки қути сигарет эвазига блок-постдан ўтказган ИИБ ходимига чора кўрилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда стикери бор автомобиль ҳайдовчиси блок-постдан ўтиш учун ЙҲХБ ходимига икки қути сигарет бергани тасвирланган видео тарқалди. Сирдарё вилояти ИИБ мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Видеода Гулистон шаҳар “Дўстлик” маҳалласининг Хондамир кўчасидан Гулистон шаҳар марказига ўтиш жойидаги карантин блок-постида хизмат олиб бораётган Ички ишлар органи ходими фуқаронинг стикери борлиги ҳақидаги важига қармасдан карантин блок-постдан ўтиб кетиши учун 2 қути сигарет олиб келишини сўрагани кўринади. Фуқаро сигарет олиб келганидан сўнг карантин блок-постга хизматга жалб қилинган Миллий Гвардия ходими айтилган сигаретларни олиб қолиб, фуқарони блок постдан ўтиб кетишига рухсат берган.

Мазкур холат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилган. Унинг натижасида 3 нафар раҳбар ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилиб, 1 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилдган. 1 нафар ходим эса Ички ишлар органларидан бўшатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

блок-пост

Баҳолаганлар

532

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар