“Наполи” президенти Хамеснинг нега трансфер қилинмаётганини маълум қилди

Спорт 739
image

Колумбия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг "Наполи" клубига ўтиши борасида италян клуби президенти Аурелио Де Лаурентис ОАВга интервью берди.

“Ҳозирги кунда Хамес Роналду ва Мессидан кейин  ОАВда энг кўп муҳокама қилинаётган футболчи бўлиб турибди.

У жамоамиз бош мураббийи Карло Анчелоттига жуда ёқади ва биз ҳам уни жамоамизда кўришдан хурсанд бўламиз. Аммо, "Реал" футболчи учун бироз ҳақиқатга яқинроқ баҳо беришини кутмоқдамиз. Мадридликлар келишувни пайсалга солишмоқда, улар жуда кўп пул сўрашяпти. Бироқ, Хамес “Наполи”га ўтишни истаётгани бор гап", деб айтиб ўтган функционер.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчи охирги икки йил давомида Мюнҳеннинг "Бавария" клубида ижарада тўп сурган эди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×