“Наполи” ҳимоячиси “Барселона”га ўтишга розилик билдирди

Спорт 1832
image

Сенегал терма жамоаси ва “Наполи”нинг марказий ҳимоячиси Калиду Кулибали “Барселона”га ўтишга тайёр. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” ва “Наполи”нинг ўзаро музокараларни якунлашига тахминан бир ойча вақт бор. Ҳимоячининг агенти “Наполи” раҳбариятига мижози клуб билан 2023 йилда тугайдиган шартномасини узайтирмаслигини маълум қилган.

Қайд этиш жоизки, “кўк анорранглилар” 30 ёшли ҳимоячининг харидини амалга ошириш учун молиявий вазиятни барқарор ҳолатга келтириши керак. Акс ҳолда, Кулибали билан битим имзолашнинг имкони бўлмайди. Албатта, “Барса”даги оғир иқтисодий вазиятни Кулибали ҳам тушуниб турибди. Шу сабабли трансфер ишида ҳеч қандай олдинга силжиш бўлмаса, “Наполи” билан шартномасини узайтиришга ваъда берди.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда 30 ёшли футболчи “Наполи” сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали сенегаллик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 2.7
t
×