Намойишчиларга қарши кескин чоралар кўрилмайди – Тўқаев

Олам 5967
image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг айтишича, парламент депутатлари сайлови муносабати билан норозилик билдирмоқчи бўлганларга нисбатан репрессив чоралар кўрилмайди.

“Менинг фикримча, дунёнинг барча мамлакатларида норозилик кайфиятлари мавжуд. Шунинг учун полиция ҳақида гап кетганда, улар қатъий қонунларга мувофиқ ҳаракат қилишади. Протест туйғуларига қарши репрессив чоралар бўлмайди. Бизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларимиз қатъий белгиланган тартибда ишлайди. қонунларимиз каби”, дейди Тўқаев 58-сайлов участкасида бўлиб ўтган парламент сайловларида овоз бериб бўлганидан сўнг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бугун, 10 январь куни Қозоғистонда парламентнинг қуйи палатаси, шунингдек, маҳаллий вакиллик органлари депутатларининг навбатдаги сайловлари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Парламент сайловларида Республикада рўйхатдан ўтган олтита партиядан бештаси қатнашмоқда:

  • Қозоғистон Халқ партияси (собиқ Қозоғистон Халқ Коммунистик партияси); 
  • ҳукмрон “Нур Отан” (Ватан нури) партияси;
  • “Ауыл” Халқ Демократик Ватанпарварлик партияси;
  • Яқин вақтгача “Бирлик”, деб номланиб келаётган “Оқ йўл” демократик партияси;
  • “Адал” (Адолат) партияси.

Парламентга кириш учун партиялар 7 фоизлик тўсиқни енгиб ўтиши керак. Мажилис камида камида икки партия иштирокида тузилади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 207
Рейтинг: 3
t
×