Наманганнинг янги ҳокими Бозоров бош бўлган лойиҳа қарорини бекор қилди

Жамият

image

Бугун, 27 сентябрь куни Наманган вилоятининг янги ҳокими Шавкат Абдураззоқов “Гулистон” МФЙга бориб, аҳоли вакиллари билан учрашди ва ушбу ҳудуддаги уйлар ўрнида қурилиши режалаштирилган “Namangan city” лойиҳаси бўйича қарор бекор қилинганини маълум қилди. 

Ҳоким ўз сўзида шикоятлар ўрганиб чиқилганини қайд этиб, уйбу лойиҳа бўйича қарор бекор қилингани, уни аҳоли уйлари бўлмаган бошқа ҳудудда қуриш режалаштирилгани айтди. У, аксинча, “Гулистон” маҳалласини обод қилишга сўз берди. Биринчи навбатда йўллар таъмирдан чиқарилишини таъкидалади. 

Шу куннинг ўзида ҳоким лойиҳага ажратилган янги ерни бориб кўрди. Ҳокимлик Матбуот хизматига кўра, “Namangan city” лойиҳаси "Юксалиш" маҳалласи ҳамда "Орзу" кичик саноат зонасидан Тўрақўрғон туманига олиб чиқувчи янги йўл ўтадиган ҳудудда барпо этилади. 

Янги қуриладиган йўл бўйида "Smart city" лойиҳаси амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг октбярь ойида Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда “Alqusaier company” бош директори Aбдул Aзиз ал-Кусайр томонидан Наманган шаҳрида 78 гектар майдонда "Namangan City" ишбилармонлик марказини қуриш бўйича меморандум имзоланган эди 

Ишбилармонлик марказидан бизнес-марказ, замонавий савдо мажмуалари, 3 ва 4-5 юлдузли меҳмонхоналар, офислар, конференциялар саройи, кўргазма заллари, турар-жойлар ва виллалар, мактаб, болалар боғчаси, ресторанлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари ўрин олиши айтилганди.

Лойиҳани молиялаштириш тўлалигича “Alqusaier company” компанияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Namangan city

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар