Наманганлик дорифуруш Тошкентда қўлга тушди

Жамият

image

Наманганлик фуқаро ўз автомобилида Тошкент шаҳрида псирхотроп воситалар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Яккасарой тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга асосан, 18 август куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан 38 ёшли Наманганлик О.О. бошқарувидаги Lasetti русумли автомобил тўхтатилган. 

Текширув давомида автомобиль салонидан 797 конвалюта (17.158 та таблеткалар) “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1 (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг