Наманганлик аёл “хиёнат қиладиган” эрини қўрқитиш учун босқинчи ёллади

Жамият 20748
image

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 53 ёшли аёл турмуш ўртоғини хиёнат қилаётганликда гумон қилиб, босқинчи ёллади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 апрель куни соат 1:00 ларда Тўрақўрғон тумани Бахт маҳалласида яшовчи 58 ёшли А.О.нинг яшаш ҳовлисига номаълум шахслар юзларига қора рангли ниқоб кийган ҳолда кириб, А.О.нинг ухлаб ётганидан фойдаланиб, унга таёқ билан ҳужум қилади. Уни ураётган вақтларида босқинчиларга А.О. фаол қаршилик кўрсатади. Босқинчилар унга тегишли “Honor note-7” русумли телефон аппаратини олиб, ҳодиса жойидан яширинади.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.О.нинг турмуш ўртоғи 53 ёшли А.М.нинг буюртмасига асосан, жияни – 22 ёшли М.Н. таниши Б.Ш. билан содир қилгани, А.М. турмуш ўртоғи аёллар билан ишқий муносабатга киришиб, унга хиёнат қилаётгани сабабли қўрқитиб қўйиш мақсадида буюртма бергани аниқланиб, М.Н.дан “Honor note-7” русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1033
Рейтинг: 3
t
×