Наманганлик аёл 2 нафар фарзандини кўприкдан ташламоқчи бўлди
Жамият
−
31 Март 2021 14671 1 дақиқа
Наманган вилояти Мингбулоқ туманида аёл икки нафар фарзандини кўприкдан ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 28 март куни, соат 09:30 ларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро А.Ш. икки нафар (6 ва 3 ёшдаги) фарзандларини Мингбулоқ туманидан оқиб ўтувчи “Сирдарё” дарёси устида жойлашган кўприкдан ташламоқчи бўди. Шу вақтда у ушбу ҳудудда хизмат ўтаётган Қўриқлаш бошқармаси 2 алоҳида отряд ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Ҳолат юзасидан, Тўрақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимлиги вакиллари ва оила аъзоларига хабар берилган.
Ҳозирда туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель