Наманганганда 120 нафар педагог аттестациядан четлатилган – ММТВ

Жамият

image

Аввалроқ, Наманган вилоятида бир гуруҳ шахслар ўзаро тил бириктириб, аттестация имтиҳонларида педагогларга моддий манфаат эвазига ёрдам бериш учун масофадан туриб “бункер” ташкил қилгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий баҳорги аттестация жараёнларида айрим педагоглар томонидан ноқонуний қурилмалардан фойдаланишга уриниш ҳолатлари аниқлангач, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, ушбу ҳолатларга чек қўйиш юзасидан биргаликда ишлар олиб борилган.

Хусусан, жорий йил баҳорда ўтказилган малака тоифа синовларида 75 нафар, кузги синовларда эса 45 нафар педагог томонидан қўшимча қурилма ва шпаргалкаларни олиб киришга уриниш бўлган. Ушбу талабгорлар тартиб-қоидаларни бузгани сабабли ўз вақтида аттестация синовларидан четлатилган.

“Аттестация синовларини топширишда фақат ўз билимингизга ишонинг. Вазирлик устозларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканини маълум қилади. Таъкидлаш жоиз, малака синови тестларида жараёнлар доимий кузатиб келинмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда бункер сифатида фойдаланилаётган хонадон кўздан кечирилган. Натижада ушбу манзилда тест саволларини ечишга жалб қилинган 12 нафар ўқитувчи борлиги аниқланиб, ноутбук, 30 дона ҳар хил турдаги эшитиш мосламаси ва яширин камералар, 8 дона Wi-Fi роутер ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

аттестация Наманганган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг