Намангандан зардуштийлик даврига оид қадимий ибодатхона топилди
Жамият
−
24 Август 2022
5771Наманган вилояти Норин туманида зардуштийлик даврига оид қадимий ибодатхона аниқланди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Академик Аҳмадали Асқаров бошчилигидаги илмий жамоа қазиш ишлари давомида қадимги тош даврига оид, ҳудудда зардуштийлик қарашлари ва Ислом динининг кенг тарқалиши билан боғлиқ ўта ноёб топилмалар ҳамда ибодатхонани кашф қилган.
“Биз қазишма ишларини олиб боришдан аввал тепалик остида қадимий ҳукмдорнинг қабри ва ўша давр анъаналарига кўра унга қўшиб кўмилган бойликлар бўлса керак, деб тахмин қилгандик. Натижалар биз кутгандан ҳам аъло бўлди – қўлга киритган манбаларимизнинг илмий қиммати ва аҳамияти беқиёс”, дейди академик Асқаров.
Қайд этилишича, олис тарихдан гувоҳлик берувчи кўҳна ёдгорлик ҳудудда шаҳарсозлик, тасвирий санъат, илмий-фалсафий дунёқараш, ёзув маданияти жуда қадимдан ривожланганлигидан далолат беради.
Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Норин тумани ҳудудида жойлашган Учтепа-2 археология объектидан роҳиб ва роҳибаларга тегишли суяк қолдиқлари, 50 дан ортиқ ўчоқ излари топилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь