Намангандан Бухорога футбол сабаб бир марталик поезд қатнови йўлга қўйилади

Спорт

image

Наманган–Бухоро–Наманган йўналиши бўйича бир марталик поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўажаев ўз саҳифасида маълум қилди. 

“Наманган вилояти ҳокимлиги футбол мухлисларига қулайлик яратиш мақсадида Наманган-Бухоро-Наманган йўналиши бўйлаб бир марталик поезд қатновини йўлга қўйишга эришди. Ўзбекистон кубоги финали шунчаки даҳшат бўлишига шубҳа йўқ”, деб ёзди Имомхўжаев.

Маълумот учун, “Насаф” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финал ўйини 30 октябрь куни соат 17:00да Бухоро “Марказий” стадионида старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон чемпионатида ортда қолган 22 турдан сўнг "Насаф" 45 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Қаршиликлардан икки очко кам жамғарган "Навбаҳор" эса 2-поғонани банд этган.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made