Намангандаги ЙТҲда 5 яшар қизалоқ вафот этди

Жамият

image

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 ёшли қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 апрель куни соат 18:30 ларда, Мингбулоқ тумани Жомашуй-Тегирмон-Навбаҳор йўлининг 4-километрида, “Кичик Жомашуй” МФЙ ички йўлида Nexia-2 русумли автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган.

Оқибатда жабрланувчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг