Намангандаги махсус болалар уйида ногирон қиз калтакланди
3-саҳифа
−
08 Ноябрь 2022
12844Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида жойлашган психофизик ривожланишда нуқсони бўлган болалар ихтисослаштирилган уйида тарбиячи болалардан бирини ургани тасвирланган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги маълумот берди.
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Давлатобод ҳудудида жойлашган психофизик нуқсони бўлган болалар учун уйида тарбиячи бўлиб ишлайдиган ходим шу ерда тарбияланувчи бўлган қизалоқни овқатлантираётган вақтда унга қўпол муносабатда бўлган. Тарбиячи қизни бақириб овқатлантирган ҳамда қизалоқ ухлатаётган вақтда унинг бошига урган.
“Қизимиз туғма ногирон бўлиб, онаси уни даволанишга ётқизган. Қизча бир ой давомида бизда даволанди, барча даво муолажаларини олди. Аммо даволанишнинг сўнгги босқичида унинг аҳволи оғирлашди. Унинг мушакларида тортишиш ҳолати кузатилди. Унинг овқатланишида ва ухлашида муаммолар юзага кела бошлади. Бу вазиятда қизни овқатлантиришга ҳаракат қилаётган ходимнинг муносабати бироз қўполроқ кўринган бўлиши мумкин”, деб ходимининг тарафини олишга уринган шу масканнинг раҳбари.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, терговга қадар текширув тайинланган.
Ушбу болалар уйи ходимларига эса интизомий жазо чоралари қўлланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь