10 кун аввалги видеога Наманган ИИБ муносабат билдирди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида тунда мингга яқин фуқаролар йўлни тўсиб ҳаракатлангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Аҳамиятлиси 10 кун аввалги видео худди энди бўлган ҳолатдек тарқатилди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса ўтган йилнинг 31 декабрь куни байрам тадбирлари муносабати билан Наманган шаҳрининг “Афсоналар водийси” истироҳат боғида содир бўлган. Аниқланишича, вилоятнинг барча туманларидан  келган 1000 га яқин фуқаролар истироҳат боғига ўрнатилган арча атрофида тўпланишган.

Шундан сўнг, истироҳат боғига жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 253 нафар хавфзислик хизмати ходимлари жалб қилинган.

Айтилишича, видеода тасвирланган ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан фуқароларни тарқатиш жараёнида олинган.

Таъкидланишича, 31 декабрь куни вилоят ҳудудида ҳеч қандай норозилик чиқишлари, намойишлар ҳамда кўнгилсиз холатлар содир этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4922

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг