Намангандаги боғчада 6 ёшли бола иссиқ сувдан куйиб вафот этди

3-саҳифа

image

Наманган вилояти Давлатобод туманидаги боғчаларнинг бирида 6 ёшли бола иссиқ сувдан куйиб вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Давлатобод тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган, 2015 йилда туғилган У.Ҳ. жорий йилнинг 5 февраль куни ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида муассаса иссиқ сув тизимидаги жўмракни очиб юборган. Оқибатда 2-даражали 65 фоиз куйиш билан тан жарохати олиб, вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига ётқизилган. 

Вояга етмаган У.Ҳ. 2019 йил 27 февралдан буён ушбу муассасада ақлий ривожланишнинг орқада қолиши ташхиси билан тарбияланаётгани маълум бўлган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан вояга етмаган фуқаро У.Ҳ. куйиш оқибатида олган тан жарохатлари туфайли 24 февраль куни вафот этган.

Наманган вилоят СТЭБнинг 24 февраль кунги 70-сонли хулосасида, марҳумнинг ўлими қайноқ сувдан бош, юз ва тананинг бошқа қисмларининг 2,3-даражали 70 фоиз куйиш асорати оқибатида полиорган юрак қон-томир етишмовчилиги ўлимга олиб келганли ва мурда танасида куйишдан бошқа тан жароҳатлари аниқланмагани кўрсатилган.

Мазкур ҳолатга тергов йўли билан бахо бериш зарурияти туғилгани сабабли, ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

931

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг