Наманганда юк машинаси савдо дўконини ёриб ўтди (видео)
3-саҳифа
−
27 Июль 12177 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Чуст туманида юк машинаси савдо дўконига бориб урилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ жорий йилнинг 23 июль куни соат 18:00 да юз берган. Howo русумли юк автомашинасининг ҳайдовчиси “Чуст-Қорақўрғон” йўналиши бўйича ҳаракатланиб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган ва “Янгичак” МФЙ марказида жойлашган савдо дўконига бориб урилган.
ЙҲХБ берган маълумотга кўра, ЙТҲ оқибатида юк автомашинаси ва савдо дўконига моддий зарар етган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида юк автомашинаси бекатга бориб урилганди. ЙТҲ пайтида бекатда турган фуқарога олган жароҳати туфайли шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь