Наманганда йигит ва қиз ўз жонига қасд қилди. Қиз вафот этди

3-саҳифа

image

Наманганда севишган ёшлар ота-онасини қўрқитиб қўйиш мақсадида ўз жонига қасд қилдилар.  Натижада 20 яшар қиз вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Гап шундаки, Наманган вилояти, Косонсой тумани, “Узунқишлоқ” МФЙ да яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро И.М. ва Косонсой тумани, “Боғ” МФЙ да яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро (аёл) К.М. бир неча йилдан буён бир-бирларига кўнгил қўйганлар. Улар ота-оналарининг турмуш қуришларига қаршилик қилганидан норози бўлиб, уларни қўрқитиб қўйиш мақсадида , ўз жонларига қасд қилиш мақсадида, дала майдонига борганлар. Ўзлари билан олиб келган ош пичоқ билан дастлаб К.М. яхши кўрган йигити И.М.нинг қорин қисмига бир маротаба урган. Кейин пичоқни И.М.га бериб, қорнига уришни сўраган ва И.М. пичоқ билан К.М. нинг қорин қисмига бир маротаба урган. Айнан шу вақтда қиз ҳушидан кетиб, йиқилиб тушган ва оқибатда пичоқ қизнинг қорин қисмига чуқур кириб кетган. 

К.М. олган тан-жароҳати натижасида туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган. И.М. эса шифохонага ётқизилган. 

Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки суриштирувларга кўра, И.М. ва К.М. лар 5 йил давомида ўзаро севишиб юрганлигига қарамасдан, уни бошқа йигитига унаштириб қўйган.  Жорий йилнинг 14 сентябрь куни И.М.нинг совчиларига қизнинг отаси рад жавобини берган. 

Шундан сўнг, 15 сентябрь куни соат 09:00 ларда И.М. ва К.М. ўзаро телефон орқали келишиб, Косонсой туман марказидаги истироҳат боғи олдида кўришган. Улар Косонсой туман марказида жойлашган деҳқон бозоридан  ош пичоғини сотиб олган. Косонсой тумани, Такаранг МФЙ, Фитрат кўчасида жойлашган “Намуна ширин” фермер хўжалиги дала майдонига бориб, ота-оналарини турмуш қуришларига рози қилиш учун ўз жонларига қасд қилишмоқчи бўлишган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1052

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг