Наманганда ёнган “Жигули”даги уч киши вафот этгани маълум бўлди
Crime
−
27 August 2022 8970 1 minute
Аввалроқ, Наманган вилояти Чуст туманида ВАЗ 2107 ва Lacetti автомобиллари тўқнашиши, оқибатда "Жигули" ағдарилиб, ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати раҳбари QALAMPIR.UZ'га ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ВАЗ 2107 да бўлган 3 нафар фуқаро, жумаладан, ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Lacetti ҳайдовчиси ҳамда бир нафар йўловчиси жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August