Наманганда вояга етмаган бола каналда чўкиб кетди

Жамият 4264
image
-

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида вояга етмаган бола каналда чўкиб кетди. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, каналга ўзини ташлаган болакай юқори босимда оқаётган сувда ҳаракатланишга қийналган ва чўкиб кетган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ғаввослари билан қидирув ишлари олиб борилганда каналнинг 3-километридан вояга етмаган боланинг жасади топилган.

Маълум қилинишича, каналнинг чуқурлиги 5-6 метрни ташкил қилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 141
Рейтинг: 3.1
t
×