Наманганда уй ёниши оқибатида 2 киши турли даражада куйди (видео)
3-саҳифа
−
11 Декабрь 2022
5248Бугун, 11 декабрь куни Наманган вилоятидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат тунги 01:13 да Фавқулодда вазиятлар бошқармасига шаҳардаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари соат 01:18 да етиб борган ва ёнғин қутқарувчилар томонидан соат 01:45 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида уйнинг шифт ва том қисмидан 70 квадрат метр жой ҳамда уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
Ёнғин вақтида хонадон эгаси 65 фоиз, уй эгасининг ўғли, 2-гуруҳ ногирони 95 фоиз даражада куйган.
Ёнғин газ ва ҳаво аралашмаси туфайли келиб чиққани тахмин қилинмоқда. Хонадон эгаси билан суҳбатлашилганда хонани иситиш мақсадида қўлда ясалган туника печига газ сурғич ўрнатилгани маълум бўлган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Шунинг учун хонадонингизни қиш мавсумида иситиш мақсадида фойдаланилаётган иситиш печларини белгиланган қоида талаблари асосида фойдаланинг", дейилади бошқарма хабарида.
LiveБарчаси