Наманганда ўғирлаб кетилган ноёб Қуръони Карим нусхаси топилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, Наманган вилоятидаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳида сақланаётган муқаддас Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилганди. 

Вилоят Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, бошқарма томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қўлёзма нусхани ўғирлаб кетган икки нафар шахс қўлга олинган. 

Улардан бири Чортоқ тумани, иккинчи эса Наманган шаҳрида яшовчи шахслар экани аниқланган. 

Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси эса Наманган шаҳрининг Навоий кўчасидаги кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан бирида яширинча сақлаб келинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ашёвий далил сифатида олинган Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхасига ҳеч қандай зарар етмаган. 

Гумонланувчилар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, қамоққа олинган. Ҳозирда қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 августидан 10 августига ўтар кечаси соат тахминан 00:04 да номаълум шахслар Чортоқ тумани “Балиқкўл” МФЙда жойлашган Султон Увайс Қараний зиёратгоҳида сақланаётган “Қуръони Карим” китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

474

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг