Наманганда тупроқ босиб қолган икки ишчи ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 24 апрель куни Наманган шаҳрида кўп қаватли уйга канализация тармоғини ўтказиш учун траншея қазиётган икки ишчи тупроқ босиб қолиши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти прокуратураси маълум қилди.

Ҳодиса соат 14:10 ларда “Azizbek Avtogaz Servis” МЧЖга тегишли бўлган “Шодлик” МФЙ, Алишер Навоий кўчасида юз берган. Шу ерда жойлашган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйларга канализация тармоғини тортиб ўтиш учун траншея ковлаш ишлари олиб борилаётган вақтда, тупроқ қатлами ўпирилиб кетган.

Натижада ер сатҳидан 4,5 метр пастликдаги траншея ичида ишлаётган ёлланма ишчилар Чортоқ тумани, “Чортоқ” МФЙда яшаган К.Ё. ва Наманган тумани, “Навбаҳор” МФЙда яшаган А.Ш. тупроқ остида қолиб, ҳодиса жойида вафот этишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув натижасида қурилиши тугалланмаган кўп қаватли турар жой объектлари қурилиши ва канализация тармоғи тортиш ишлари “Azizbek Avtogaz Servis” МЧЖ томонидан амалга оширилаётгани, жамиятга турар жой объектларини қуриш учун Наманган шаҳар ҳокимининг 20.06.2018 йилдаги 913-сонли қарорига асосан рухсат берилгани, бироқ канализация тармоғи тортиш учун ер участкасида қазиш ишларини амалга оширишга шаҳар ҳокимининг тегишли рухсатномаси олинмагани аниқланган.

Ҳозирда вафот этган шахсларнинг ўлими сабабларини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан мазкур ҳолат юзасидан 24.04.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган прокуратура канализация

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг