Наманганда террорчилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Жамият 5452
image

Наманганда террористик ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинаётган шахсларнинг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълум қилди.

Кеча, 7 январь куни Наманган вилоятида Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилган. Ушбу тадбир давомида Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган террорчилик ташкилотлари эмиссарларининг ғоявий таъсирига тушиб, уларнинг сафига қўшилиш мақсадида қуролли тўқнашувлар давом этаётган ҳудудларга чиқиб кетишни режалаштирган Янгиқўрғон туманида яшовчи бир нечта фуқаролар қўлга олинган.

“Уларнинг яшаш хонадонлари текширилганда алоқа воситалари ҳотирасида экстремистик мазмундаги материаллар сақланганлиги ва бошқаларга ҳам тарқатиб келаётганликлари маълум бўлди”, дейилади ИИБ хабарида.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 249
Рейтинг: 2.9
t
×