Наманганда Spark бошқарувини йўқотган ҳайдовчи бир кишининг ўлимига сабабчи бўлди

Жамият

image

Наманган вилояти Наманган шаҳрида йўл транспорти ҳодисаси оқибатида бир инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 04:30 ларда шаҳарнинг “Ёшлик” МФЙ “Мустақилликнинг 10 йиллиги” кўчасида ЙТҲ содир бўлган. Вилоятнинг Уйчи туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро, онаси номида бўлган Spark русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган шаҳрида яшаган, 1967 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Оқибатда пиёда оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Хабарга кўра, ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 2 декабрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг