Наманганда сохта 10 минг долларни сотаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида cохта валюталарни 6500 АҚШ долларига сотаётган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Наманганда фуқаро М.Ш ва Н.Н.да сохта 10 минг АҚШ доллари бўлган. Улар ушбу валюталарини шартли харидорга 6500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган. 

“Сохта валюталарнинг муомаласига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида қарийб 20 млн сохта пул ясаган она-бола ва келин қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 210 млн сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни муомалага чиқариб юборган шахслар ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг