Наманганда шифокорнинг кўр бўлиб қолиши ортидан жиноий иш очилди

Жамият

image

Аввалроқ, Наманган вилояти Учқўрғон туманида шифохонага олиб келинган бемор боланинг тоғаси шифокорни калтаклагани ҳақида хабар берган эдик. Натижада шифокор кўриш қобилиятини буткул йўқотганди. Мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги Тергов депаратменти ҳам маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 2 январь куни соат тахминан 19:00 ларда Учқўрғон туманининг марказий шифохонасида 29 ёшли Б.Т. тиббиёт ходимларидан ўзининг кичик ёшли жиянига тиббий ёрдам кўрсатишни қўпол тарзда талаб қилган. Шунингдек, у ерда хизмат олиб бораётган 58 ёшли навбатчи жарроҳ О.К. билан жанжаллашиб, унинг юзига уриб тан жароҳати етказган.

Суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, О.К. оғир тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “б” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Б.Т. процессуал тартибда ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган шифокор

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг