Наманганда музқаймоқ ташувчи автомобиль тагида қолиб кетган 2 ёшли бола вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Наманган шаҳрида 2 ёшли бола музқаймоқ ташувчи автомобиль тагида қолиб вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 апрель куни соат 12:45 ларда Наманган шаҳрида яшовчи 1978 йилда туғилган фуқаро KIA BONGO III русумли автомобилини тегишли ҳужжатлар билан бошқариб, Янгиқўрғон туманида якка тартибдаги хусусий тадбиркор бўлиб ишловчи, 1988 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонига келган.

У ерда автомобиль юкхонасида бўлган музқаймоқларни тушириб, қайтиб кетиш мақсадида транспорт воситасини орқа томонга ҳаракатлантирган вақтида уйнинг орқа томонида бўлган уй эгасининг 2 ёшли ўғлини босиб юборган. Оқибатда бола воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг