Наманганда мактаб директорининг фарзандлари ўқитувчи билан муштлашди (видео)
3-саҳифа
−
27 Декабрь 2022
17450Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги мактаблардан бирида ўқувчилар иштирокидаги жанжал акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 26 декабрь куни Наманган шаҳридаги 17-сонли мактабда юз берган. Унда шу мактаб директорининг фарзандлари (мактаб ўқувчилари эмас) билан ўқитувчи Ж.М. ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
Ҳодиса жойига ҳудуд профилактика инспектори етиб бориб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган. Ҳолат бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси