Наманганда маҳаллий аҳоли фермер хўжалиги раҳбари ва ишчиларини калтаклади
3-саҳифа
−
19 Март 2021
9563Жорий йилнинг 17 март куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида икки киши фермер хўжалигига келиб, хўжалик раҳбари ва унинг ишчиларини калтаклаб, уларнинг кўплаб мулкларига зарар етказди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Ҳодиса юз берган кун соат 12:30 ларда 24 ёшли Тоҳир Б. ва 34 ёшли Махмуд О. тумандаги “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудида жойлашган боғдорчиликка асосланган фермер хўжалигига келиб, ушбу хўжалик директори 55 ёшли Камол М. ҳамда ишчилари 26 ёшли Муроджон Р., 34 ёшли Сардор Қ., 47 ёшли Алишер Х., 28 ёшли Жахонгир Х., 39 ёшли Араббой Т.ни ҳеч бир сабабсиз уриб, уларга турли даражада тан жарохатлари етказган. Сўнг фермер хўжалиги ишчиларига тегишли бўлган Nexia-3, Niva, Hyundai, Merсedes-benz русумли автомобиллари, Samsung русумли эксковатор, фермер хўжалигининг дала шийпони ойналарини тош билан уриб шикастлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Тоҳир Б., ва Махмуд О.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, ушбу фермер хўжалигининг директори Камол М.нинг олдига “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи фуқаролар Дилфуза У. ва унинг синглиси Нигора У.лар келиб, гўёки маҳалладаги ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олаётганлигини рўкач қилиб, у билан низолашган. Бу ҳақида “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи бошқа фуқароларга бориб айтиб, ўзлари билан 50-60 нафар аёл ва эркакларни фермер хўжалигининг ер майдонига бошлаб келишлари натижасида ушбу жиноят содир этилганлиги аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь