Наманганда маҳалла раиси тадбиркорнинг қарийб 200 млнини “ухлатди”
3-саҳифа
−
28 Февраль 2022
5298Наманганда фирибгарлик йўли билан тадбиркорнинг 118 миллион сўм пулини қўлга киритган Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Чуст тумани “Ю.” МФЙ раиси Б.С. “G.B.” МЧЖ раҳбари Ғ.га “Соғломлаштириш ва спорт маркази” қуриш учун 475 миллион сўм субсидия маблағини олиб беришини айтган. Шундан сўнг, Б.С. тадбиркорга “G.B.” МЧЖни субсидия олувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатига киритилгани ҳақида сохта ҳужжатни тақдим этган. Бунинг эвазига эса Б.С. тадбиркордан 118 миллион сўмни олгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси