Наманганда канализациядан қон оқаётгани айтилмоқда

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти, Чуст тумани “Саримсоқтепа” МФЙда канализация тармоғида қон оқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга “Наманган сув таъминоти” МЧЖ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, хабар тарқалганидан сўнг, “Наманган сув таъминоти” МЧЖ томонидан тезкор суриштирув ўтказилган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат тармоқлардаги тиқилиш натижасида келиб чиққан бўлиб, жорий йилнинг 18 февраль куни аниқланган ҳамда Ҳудудий оқава тозалаш бўлимининг Чуст филиали томонидан бартараф этилган. 

Бугун, 23 февраль куни назоратчи томонидан визуал текширув ўтказилганда, авария холати аниқланмаган.

Шунингдек, оқава тармоқларида оқаётган сувнинг қизил рангга киришига тармоққа уланган тозалаш воситаларини ишлаб чиқарувчи фабрикадан чиққан кимёвий моддалар сабаб қилиб кўрсатилган. 

Ушбу масала юзасидан қўшимча ўрганиш ўтказилиб, натижаси маълум қилиниши айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

367

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг