Наманганда қулоқчин тақиб юрган болани поезд уриб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Наманган вилояти Давлатобод  туманидаг ўтган темир йўлда қулоқчин тақиб юрган 19 ёшли болани поезд уриб кетди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йил 21 март куни соат 11:40 ларда Наманган шаҳар Давлатобод тумани Элабод маҳалласидан ўтган Ровустон-Наманган темир йўл оралиғини 88 км 6-пикетида Қўқон локоматив депоси машинисти бўлиб ишловчи фуқаро Ровустон бекатидан-Наманган бекатига ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

У кулоқчиндан фойдаланган ҳолда темир йўл изидан кетаётган, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Оқибатда жабрланувчи бош мия лат ейиши, жағ суягини синиши, ўнг қўли лат ейиши ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ТГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг