Наманганда “IT park” мажмуаси ташкил этилади
Жамият
−
30 Май 2019
2949Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Наманган шаҳар А. Хўжаев кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар Наманган вилояти ҳокимлигига бепул берилди.
Мазкур бино ва иншоотлар негизида “IT park” мажмуаси ташкил этилади ҳамда унда “IT school” маркази жойлаштирилади.
Марказнинг асосий фаолият йўналиши ахборот технологиялари соҳасида рақобатдош маҳсулот ва хизматларни, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга шароит яратишдир.
LiveБарчаси