Наманганда икки уй ва бир автомобиль газ баллони портлаши оқибатида ёниб кетди
3-саҳифа
−
27 Август 2021
5600Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида газ баллони портлаши оқибатида икки уй ва бир автомобиль ёниб кетди. Бу Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 17 август куни соат 19:08 да Учқорғон тумани “Қумтўғон” МФЙ Янгиобод-18 кўчасида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ФВБнинг 2 та ёнғин ўчириш экипажи соат 19:14 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 19:38 да тўлиқ бартараф этишган.
Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида хонадон шифт ва том қисмининг 65 квадрат метр майдони ва уй-рўзғор буюмлари, дарвозахонада турган Lada Largus русумли автомобиль ҳамда қўшни хонадон том қисмининг 15 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. Шунингдек, уй эгаси куйиш тан-жароҳати олган.
Хабарга кўра, хонадоннинг 500 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланиб, ҳодиса юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси