Наманганда гуруҳлар ўртасида катта жанжал содир бўлди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Уйчи туманида фуқаролар ўртасида катта жанжал бўлгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 июнь куни соат 17:00 да Уйчи туманида яшовчи 2003 йилда туғилган М.А. ўзига олдиндан таниш бўлган, 1991 йилда туғилган Э.И. билан икки кун аввалги тортишувни ҳал қилиб олиш мақсадида ўзаро жанжаллашган.

Икки шахс томонидан бўлган икки гуруҳ жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бир-бирларини уриб, тан жароҳати етказган вақтда ички ишлар органлари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, жанжални бартараф этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 7 нафар шахс процессуал тартибда ушланган.

“Жанжалда ҳеч қандай ўқ отиш қуроли қўлланилмаган. Аҳоли ўртасида ваҳима уйғотишга сабаб бўлувчи, текширилмаган маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made